Шеробод тумани ҳокимлиги
“Аёллар дафтари” бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Куни кеча Шеробод туманидаги “Бобур” номли истироҳат боғида Касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари, "Аёллар дафтари" бўйича вилоятга бириктирилган вакил Э.Бойниёзов, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ҳамда туман ҳокими З.Давлатовлар иштирокида “Аёллар дафтари” бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

621588
0

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз»

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Шеробод туманидаги 41-сон манзил-колониясида хотин-қизлар ўртасида миллий қадриятлар ва китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида учрашув ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова, туман ҳокими ўринбосари А.Боймуродова, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, 41-сон манзил-колонияси бошлиғи подполковник Д.Тўрахонов, туман реабилитация ва мослаштириш маркази раҳбари Т.Чориева ҳамда фаол аёллар иштирок этишди.

621596
0

"ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ" ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 174-сонли Фармойишига асосан, 1-августдан 1-сентябрга қадар Ички ишлар органларида “Ватанпарварлик ойлиги” дея эълон қилинган. Шу муносабат билан куни кеча Шеробод туман
ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров бошчилигида ИИБ ходимлари иштирокида тумандаги Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.

624094
0

Камондан ўқ отиш мусобақаси ташкил қилинди

Куни кеча Шеробод туманидаги марказий ўйингоҳда Миллий гвардиянинг Шеробод туман бўлинмаси ва Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан хамкорликда “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун камондан ўқ отиш мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

624095
0

"ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ" ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 174-сонли Фармойишига асосан, 1-августдан 1-сентябрга қадар Ички ишлар органларида “Ватанпарварлик ойлиги” дея эълон қилинган. Шу муносабат билан бугун, 5 август куни Шеробод туман ИИБ томонидан ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида тумандаги 60-умумтаълим мактабининг 60 нафар ўқувчилари иштирокида ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

624096
0
Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси