Шеробод тумани ҳокимлиги
Xalqchil IPO nima va unda qanday ishtirok etish mumkin?

O‘zbekistonda mamlakatning har bir fuqarosiga yirik kompaniyalarning aksiyadori bo‘lish imkoniyatini beradigan “Xalqchil IPO” dasturi ishga tushirildi. Xo‘sh, “Xalqchil IPO” o‘zi nima va unda qanday ishtirok etish mumkin? 

82174
1

Фермер хўжаликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда ташкилотлар раҳбарлари диққатига!

Шеробод тумани статистика бўлими тумандаги фаолият юритаётган фермер хўжаликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда ташкилотлар раҳбарларидан жорий йил 9 ойлик якуни учун тақдим этиладиган қуйидаги статистик ҳисоботларни 2024-йил 5-октябрь санасидан кечиктирмай топширишларини сўрайди:

⬇️ Жумладан:

⬇️Фермер хўжаликлари – 4-ФХ шакли (чораклик) статистика ҳисоботи;
⬇️Фуқароларнинг ўзининг бошқариш органлари – 4-ДХ шакли (чораклик) статистика ҳисоботи;
⬇️Ташкилот, корхона ва муассасалар – 4-меҳнат шакли (чораклик) статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этишлари шарт.

✅ Юқорида қайд этилган чораклик ҳисоботларни my.stat.uz сайтидан шахсий кабинет орқали ёки Эстат-4.0 иловасидан электрон шаклда тақдим этиш мумкин.

❕ Эслатма: Статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўгри тақдим этишга Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси ҳамда “Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги Кодекс”ининг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик белгиланган.

96756
0

Қарз бериш ва олишнинг ҳуқуқий жиҳатлари

Ҳозирги кунда кишилар ўртасидаги катта муаммолардан бири қарз олди-берди муомаласи бўлиб қолганлиги, кўпчилик қарз бериб қайтиб ололмай қийналаётганлиги бот-бот қулоғимизга чалиниб туради.  Аслида қарз олди берди муносабатлари, кишилар ўртасидаги меҳр оқибат, саховату мурувват каби инсонийлик фазилатларнинг ортиб боришига муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоғи лозим. Чунки, ўзидан орттириб бировга қарз берган одам, қарз олувчига ёрдам кўрсатишни ният қилади ва бундан савоб ҳам умидвор бўлади. Қарз олувчи эса, мушкул бир ҳолга тушиб қолган вақтида мурувват кўрсатган одамдан ўта миннатдор бўлиб, ҳатто қарзини қутулгандан кейин ҳам ўзини ундан гўёки қарздордек ҳис қилиб юради. Бунинг оқибатида эса, иккала оила ўртасида ўзгача ҳурмат эҳтиром  шаклланади.  Бироқ, бугунги кунда бунинг мутлақо тескари ҳолати акс этмоқда. Қарз олди-берди сабабидан ўзаро адоват ва нафрат аланга олмоқда. Ҳатто, кўп йиллик қадрдон дўстлар орасига совуқлик тушмоқда, яқин жигарлар юзкўрмас бўлишмоқда, қўни қўшнилар бир бирига эшикларини терс ёпмоқдалар, тижорий ҳамкорлар эса бир бирига душманга айланишмоқда.

100782
0
МАМЛАКАТИМИЗДА ҚУЛАЙ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИ СИФАТИДА МУЛК ҲУҚУҚИНИ СУД ОРҚАЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ МУҲИМ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг асл моҳияти инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётни ривожлантириш орқали халқ фаровонлигига эришишдан иборат. Чет элдан инвесторни жалб этиш учун унга, биринчи навбатда, қулай ишбилармонлик муҳити, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонуний кафолатлар яратиб бериш лозим.

Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши бўлганлиги боис, мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицияларнинг ўрни муҳим аҳамиятга эгалиги ҳамда кириб келаётган инвестиция ҳажмининг ошаётганлиги инвесторларнинг ҳуқуқларини суд ҳимоясининг самарали тизими яратилишини тақозо этмоқда.

100791
0
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ҲУҚУҚИЙ ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ: ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ, ҚОНУНЧИЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Янги Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир.

Маълумки, ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституциясида мустаҳкамлаб олади. Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк давридаёқ қабул қилинган Бош Қомусимиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди.

100807
0
Барчаси: 115 та
Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси