Шеробод тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Чиқиндиларнинг вақтида олиб кетилмаслиги бўйича келтирилган важга тўхталадиган бўлсак, “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали берган маълумотларга кўра, “Дўстлик” маҳалласида жойлашган мазкур кўп қаватли уйлардаги чиқиндилар мунтазам олиб кетилади. Жумладан, январ ойининг ўзида ҳудуддаги аҳолига 4 марта хизмат кўрсатилиб, 8-19-24-28 январь кунлари чиқиндилар олиб кетилган.

Маълумот ўрнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5580-сонли Фармонига (https://lex.uz/uz/docs/4072861) кўра, “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали томонидан аҳолига белгиланган графикка асосан, ҳар ҳафтада бир марта, 1 ойда эса 4 марта хизмат кўрсатилиши белгиланган. Хизмат учун тўловлар эса 1 нафар фуқаро учун 1 ойлик тўлов миқдори 3 минг сўмни ташкил этади.

Аҳамиятлиси, видеомурожаат йўллаган фуқаро “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Жамолов Шоҳжаҳон эканлиги аниқланиб, унинг хонадонида 3 нафар фуқаро истиқомат қилиши ва хонадон эгалари эса 2 нафар фуқаро учун “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиалига чиқиндиларни олиб кетганлиги учун тўлов қилиб келаётганлиги маълум бўлди ва хонадон эгаларининг айни вақтда ушбу корхонадан қарздорлиги миқдори 273 800 сўмни ташкил этмоқда.

“Дўстлик” маҳалласи аҳолисининг “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиалидан жами қарздорлиги эса 56 миллион сўмни ташкил этади.

Шунингдек, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимининг берган маълумотларига кўра, тумандаги мавжуд кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисми ҳамда хожатхоналарни таъмирлаш ишлари ҳомийлик асосида жорий йилнинг 1-март санасига қадар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ҳурматли аҳоли ва фуқаролардан шуни сўраб қолардикки, Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси жорий этилди. Шунга мувофиқ "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали “Менинг йўлим” лойиҳаси ва бошқа лойиҳалар учун таклиф киритинг, энг кўп овоз бериш босқичида фаол иштирок этиб, ғолиб бўлинг ҳамда маҳалла инфратузилмасини яхшилашда ўз ҳудудингизни обод қилинг.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси