Шеробод тумани ҳокимлиги
11 октябрь — “Халқаро қизлар куни”

Ушбу кун муносабат билан туман маданият марказида «Қизлар миллат таянчи» шиори остида «Сенинг ташаббусинг-Сенинг келажагинг учун» қизлар форуми ўтказилди.

Форумда мактабларда таълим олаётган зийрак, иқтидорли ва истеъдодли қизларнинг қўл меҳнати ёрдамида ясаган буюмлари кўргазмаси ташкил этилиб, тадбир иштирокчилари бу ёшларнинг ижод намуналаридан тайёрланган кўргазма билан танишди.

Тадбир давомида ҳар бир фаол қизларнинг ютуқлари ҳақида сўз юритилиб, уларга форум ташкилотчилари томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Бу форумни ўтказишдан асосий мақсад қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва нутқ маданиятини ошириш, ёшларимиз онгини ёт ғоялардан ва иллатлардан асраш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси