Хабарингиз бор, жорий йилнинг май ойида юртимизда фуқаролар йиғинлари раислари сайлови бўлиб ўтиши белгиланган эди. Бугун, 16 май куни эрталабдан туманимизда мазкур сайлов жараёнларига старт берилди. Маълумот ўрнида, туманимиздаги 48 та маҳаллалар ҳар бир сектор кесимида 1 тадан тақсимланган бўлиб, ҳар куни 4 тадан маҳаллада сайлов бўлиб ўтиши белгиланган.
Тайёргарлик босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
Бугун, 11 май куни туман ҳокими З.Давлатов туманнинг 1-сектор ҳудуди ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими биносида “Хўжги” маҳалласи аҳолиси ва ёшлари билан учрашув ва сайёр қабул ўтказди.
Жорий йилнинг май ойида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилади. Бугун, 10 май куни туман ҳокимлигида Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси А.Чориев, туман Адлия бўлими бошлиғи Ф.Раҳмонов, Термиз давлат университети ўқитувчиси А.Шодмоновлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025