Жорий йилнинг 4-9 апрель кунлари туман ҳудудидаги барча умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Хорижий тиллар билимдони-2022” танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Унда 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров ҳам иштирок этиб, сектор ҳудудидаги ғолиб бўлган умумтаълим мактаби ҳамда ўқувчиларини диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Бугун, 6 апрель куни туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ишчи гуруҳи”томонидан Сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланадиган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи вилоят ва туман ишчи гуруҳи аъзоларини “Agro-subsidiya” ягона ахборот тизими Дастуридаги машғулотлар ва Австриянинг “Bauer” компанияси ёмғирлатиб суғориш ускуналарини етказиб бериш ва уни тўлиқ ўрнатиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Муҳриддин Қулмаматович Нормуродов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан мазкур агентликнинг Шеробод тумани бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Унда вилоятдаги барча туман заковат иштирокчилари қатнашиб, ўз тумани шарафини ҳимоя қилишди. “Заковат” интеллектуал марафони якуний натижаларига кўра
1-ўрин Термиз шаҳар
2-ўрин Термиз тумани
3-ўрин Қумқўрғон тумани жамоалари ғолибликни қўлга киритди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025